«Ўзбекнефтгаз» UNG Petro ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи ва Чиноз нефтни қайта ишлаш заводини Данияр Камилов компаниясига 519 млрд сўмга (42,3 млн доллар) сотган бўлиши мумкин. Давактив ва «Ўзбекнефтгаз» ҳалигача келишув тафсилотлари ҳақида маълумот бермади.
UNG Petro ёқилғи қуйиш шохобчалари ва Чиноз НҚИЗни сотиш 2024 йил иккинчи чораги учун инвестиция дастурига киритилган. Бир неча ой олдин «Ўзбекнефтгаз»дан ушбу объектларни бошқа компания сотиб олгани хабар қилинганди. Кўрсатилган нарх (нефть ускуналари билан бирга) — 70 млн доллар.
Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Акмалхон Ортиқов давлатга тегишли бўлган мулклар ёпиқ қарорлар асосида хусусийлаштирилаётгани ҳақидаги фикрларга жавоб қайтарди. «Бизда ёпиқ сотиш ёки бошқача гап бўлиши мумкин эмас. Ҳаммасининг ҳуқуқий асоси бор», — деди у.
Рақобат қўмитаси UNG Petro ёнилғи қуйиш шохобчалари тармоғи хусусийлаштирилиши бўйича келишувни ўрганаётганини маълум қилди. Қўмита расмийси бозор концентрациясига таъсир қилувчи битимлар олдидан қўмита розилиги олиниши кераклиги, лекин қонунчиликда баъзи истиснолар борлигини айтди.
Данияр Камиловнинг Petroleum Technology Group компаниясига тегишли 80 та «Ўзбекнефтгаз» ёқилғи қуйиш шохобчаларининг нархи камида 100 миллион долларни ташкил қилиши мумкин (ер нархидан ташқари). Давактив ва «Ўзбекнефтгаз» ҳалигача келишув тафсилотларини ошкор қилмади.
Данияр Камиловга (президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Абдулазиз Камиловнинг ўғли) тегишли компания UNG Petro компанияси — «Ўзбекнефтгаз»нинг 78 та АЁҚШларидан иборат тармоқ эгасига айланди.
31 декабрда Аи-80 бензинига жорий этилган акциз солиғини «ноль» ставка қўллаш якунига етди. Энди UNG Petro ёнилғи қуйиш шохобчаларида ушбу маркадаги бензин нархи 6800 сўмдан сотилмоқда (бунгача 6050 эди), хусусий шохобчаларда эса қимматроқ.
Тошкент шаҳрида UNG Petro тармоғидаги («Ўзбекнефтгаз») ёнилғи қуйиш шохобчаларида импорт қилинган Аи-100 бензинини сотиш бошланди. Унинг нархи 1 литри учун 15,8 минг сўмни ташкил этмоқда.
«Ўзбекнефтгаз» компанияси ижтимоий тармоқларда 1 ноябрдан Ўзбекистонда Аи-80 бензини нархи ошиши ҳақидаги хабарларни рад этди. Аи-80 бензинини акциз солиғидан озод қилиш муддати 2023 йил 31 декабрда якунига етади.
UNG Petro яна Аи-92 бензин нархини 9200 сўмга кўтарди. Чегирма эълон қилинишидан олдин — март ойида ҳам шу нархда сотилаётган эди.
«Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли UNG Petro ёнилғи қуйиш шохобчаларида Аи-92 бензинига чегирмалар якунланди. Унинг бир литри энди 7500 сўм эмас, 8600 сўмни ташкил этмоқда.
«Ўзбекнефтгаз»га қарашли «UNG Petro» МЖЧнинг 100 фоизлик давлат улушини хусусийлаштириш жараёнлари бошланди. Давактив агентлиги мамлакатдаги энг йирик «заправка»лар тармоғини хусусийлаштиришга консультант жалб этиш юзасидан танлов эълон қилди.
Энергетика вазирлиги UNG Petro ёқилғи қуйиш шохобчаларида Аи-92 бензинига берилган чегирмалар 1 майдан бошлаб тўхтатилиши тўғрисидаги хабарни рад этди.
Жаҳонда нефть нархи пасайса ҳам, Ўзбекистонда бензин нархи тушмагани учун «монополистлар ўз қоидаларига содиқ» дея айбланган UNG Petro бу даъволарни «ноўрин» деб атади.
Бензин нархи ошиши ҳақидаги хабарларга жавобан «Ўзбекнефтгаз» компанияси ўз ёқилғи қуйиш шохобчаларида фақат Аи-80 бензини нархини ушлаб турганини айтди. Аи-91, 92 ва 95 русумли ёқилғи импорт хомашёсидан ишлаб чиқарилади, шунинг учун унинг нархи нисбатан юқори, дея таъкидлади компания. Аввалроқ Энергетика вазирлиги ҳам худди шундай баёнот билан чиққан эди.
15 сентябрдан бошлаб UNG АЁҚШларида импорт ва маҳаллий Аи-92 бензини нархи 5500 сўмга қадар арзонлаштирилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг